УEФАдагилар Америка “кашф этишмоқчи”

1 июнь,2017, 19:13 294

УEФАдагилар Америка “кашф этишмоқчи”

Аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан УEФА ижроия қўмитаси Европа футболидаги янги татбиқлар ҳақида айтиб ўтди.

Булардан, биринчиси қўшимча бўлимларда тўртинчи футболчи алмаштиришга руҳсат бериш бўлса, иккинчиси  техник ҳудудда(майдон четида)ги жамоаларнинг расмий ходимларига нисбатан ҳам сариқ ва қизил карточкаларни қўллашдир.

Юқоридаги тажрибалар 4 та турнирнинг финалида синовдан ўтказилади. Булар аёллар ўртасидаги Европа чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати хамда аёллар ва эркаклар ўртасидаги U-19 Европа чемпионати финалларидир.

Шунингдек, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳам ўзгача кетма-кетликда тепиш ҳам амалиётда синаб кўрилади яъни бу янгилик “АBBА тизими” деб ном олган. Мазкур ўзгариш эса U-19 Европа чемпионатларида синовдан ўтказилиши  режалаштирилган.