УЕФАнинг 2016 йилги рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Европа футбол иттифоқи (УЕФА) мухлислар талқинига 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Овоз бериш натижасига кўра Европа чемпионатида тўп сураётган энг яхши футболчилар аниқланди.
Рамзий терма жамоанинг учдан бир қисмини“Реал” футболчилари ташкил қилди. Улар Серхио Рамос, Тони Кроос, Лука Модрич ва Криштиану Роналду. “Барселона”нинг эса 3 футболчиси – Жерар Пике, Луис Суарес ва Лионель Месси рамзий термага киритилди. Ла Лигада иштирик этаётган “Атлетико” аъзоси Антуан Гризманн ҳам шулар қаторида.
Шундай қилиб, Испания чемпионатидан нақд 8 футболчи рамзий термага киритилди.
Шунингдек, “Реал” клуби ва Португалия термаси ҳужумчиси йилнинг рамзий терма жамоаси таркибига 11-мартта киритилди. Лионель Месси эса 8 марта ушбу термадан жой олган.
УЕФА рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон («Ювентус», Италия).
Ҳимоячилар: Серхио Рамос («Реал», Испания), Жерард Пике («Барселона», Испания), Жером Боатенг («Бавария», Германия), Леонардо Бонуччи («Ювентус», Италия).
Ярим ҳимоячилар: Андрес Иньеста («Барселона», Испания), Тони Кроос («Реал», Германия), Лука Модрич («Реал», Хорватия).
Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Криштиану Роналду («Реал», Португалия), Антуан Гризманн («Атлетико», Франция).
Фикрлар