"UZBEK TIGERS" - "CHINA DRAGONS" учрашуви якунланди

  • 4 февраль, 2017, 21:45
  • 0
  • Бокс
 

Бокс оламида энг нуфузли мусобақага айланиб бораётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси биринчи учрашувини сафарда Хитойнинг "China Dragons" боксчиларига қарши ўтказди.

Ушбу учрашув ҳамюртларимиз учун омадли бошланди. 49 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Мироншоҳ Иброҳимов рақиби Хин Хуянгни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Вазни 56 килограмм бўлган Абдулҳай Шораҳматов ҳам мезбонлар вакили Лонг Вангга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:0.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, Элнур Абдураимов айрим сабабларга кўра рингга чиқолмади.

Яна икки вакилимиз Улуғбек Ҳақбердиев Минганг Чаога, Бобурбек Йўлдошев эса Жинг Гуога ютқазди.

Биринчи тур якунига кўра, "Uzbek Tigers" боксчилари "China Dragons" вакилларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Uzbek Tigers" иккинчи учрашувни 18 февраль куни сафарда Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасига қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!