Уайлдер ва Жошуа иккита жанг ўтказиши мумкин

  • 18 апрель, 2018, 16:52
  • 0
  • Бокс

Британиялик боксчи Энтони Жошуанинг вакиллари Деонтей Уайлдер жамоаси билан иккита жанг ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради The Sun нашри. Унга кўра, дастлабки жанг сентябр ойида “Уэмбли”да бўлса, реванш жанги декабр ойида Лас-Вегасда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги музокаралар анчадан бери давом этиб келмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Уайлдер мазкур жанг учун 9 миллион фунт стерлинглик таклиф олган. Таклиф иккита жанг ўтказиш учун. Агар бу ҳақиқатан ҳам ташкил қилинадиган бўлса, шартномадаги нарх 20 миллион фунтгача кўтарилиши мумкин.

Энтони Джошуа супер оғир вазн тоифасида WBA (Super), WBO, IBO ва IBF чемпионлик камарлар соҳиби. Деонтей Уайлдер эса WBC камарига эгалик қилмоқда. Ҳар икки боксчи ҳам профессионал рингдаги барча жангларини ғалаба билан якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!