Уч боксчимиз енгилмас рақибларга қарши жанг қилади

27 май, 10:59 1861

Ўхшаш хабарлар

Уч боксчимиз енгилмас рақибларга қарши жанг қилади

 

Россияда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рейтинг жангларида иштирок этади.

Профессионал боксчилик фаолиятини ажойиб нокаут билан бошлаган Шаробиддин Жўрахонов кутилмаган кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг яна рингга қайтди. Бу гал 19 ёшли боксчимиз арманистонлик Арам Авагян билан рақобатлашади. Рақиб иккита жангда қатнашиб, уларни ғалаба билан якунлаган.

Қашқадарёлик Хушнуд Маматқулов дебют учрашувида нокаутга тушиб қолганига қарамай, яна ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқчи. Бу гал 23 ёшли боксчимиз россиялик Владислав Вишевга қарши рингга чиқади. Владислав битта жанг ўтказиб, унда рақибини нокаут қилган.

Профессионал рингда тўрт маротаба мағлубиятга учраган Аббос Маҳамадйўлдошев навбатдаги жангини россиялик Александр Кюмчидига қарши ўтказади. Унинг рақиби нокаутчи боксчилардан ҳисобланади.

Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга ғалаба тилаймиз.

SPORTS.uz