Уч гранд клуб супердарвозабонни талашмоқда

14 март, 08:50 408

Уч гранд клуб супердарвозабонни талашмоқда

 

 

"Интер" жамоасининг тажрибали дарвозабони Самир Ханданович ёзги трансферлар мавсумида Италия чемпионатини тарк этиша яқин турибди.

Айни пайтда 32 ёшли Самир Хандановичга дарвозабон муаммосига дуч келган АПЛ жамоалари - "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эни бу жамоалар қаторига ПСЖ қўшилди. Парижликлар Самир Хандановичнинг ўйинини кузатиш учун "Инер"нинг "Аталанта"га қарши ўтказган учрашувини келиб кўрди.

"Интер" билан 2019 йилгача шартномага эга бўлган дарвозабон жорий мавсумда 28 та учрашувда 29 та гол ўтказиб юборди.

SPORTS.uz