Уч инглиз клуби "Реал"нинг "ўлжаси"га кўз олайтирмоқда

6 июнь, 13:59 666

Уч инглиз клуби

“Монако” клуби форварди Килиан Мбаппе учун курашга “Реал”дан ташқари яна уч инглиз клуби ҳам қўшилди.

Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” бу борада яққол фаворит ҳисобланмоқда. Боиси, улар 18 ёшли француз учун 135 млн евродан воз кечишга тайёр.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” Мбаппе учун 130 млн евро таклиф қилаётган бўлса, ҳамшаҳари “Манчестер Сити” 120 млн беришга тайёр.

Ўз навбатида ёш иқтидор учун кураш олиб бораётган “Арсенал” ҳам ҳали бу борада умидини узганича йўқ. Боиси, Арсен Венгер бошчилигидаги жамоа Мбаппе учун 110 млн фунт (таҳминан 126 млн евро) сарфлашга тайёр. Айтиш лозимки, “Монако” дастлаб “Арсенал”нинг 100 млн евролик таклифини рад этган эди.