“Уч миллат кубоги”: Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

 

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида кеча, 15 август куни аёллар терма жамоалари ўртасида “Уч миллат кубоги” халқаро турнири старт олди. Мазкур мусобақада мезбон Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон термалари қанташмоқда.

Турнирнинг илк кунида Қирғизистон ва Қозоғистон аёллар терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Бугун, 16 август куни Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашиб, 7:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.  

“Уч миллат кубоги”
Бишкек, Қирғизистон
15 август, сешанба

Қирғизистон – Қозоғистон 3:0 (0:0)
Голлар:
Қодирова (46), Цой (69, 74)
---

16 август, чоршанба (рус.: состав + фото).

Қозоғистон – Ўзбекистон - 0:7 (0:4).
Голлар:
Маҳлиё Сарикова (11), Лиана Норбекова (15, 45), Людмила Карачик (34), Махфуза Туропова (62), Умида Зоирова (73), Диёра Ҳабибуллаева (88).  

Мусобақанинг қолган учрашувлари қуйидагича кўриниш олган:

17 август, пайшанба
16:30 Қизғизистон – Ўзбекистон

18 август, жума
16:30 Қозоғистон – Қирғизистон

19 август, шанба
16:30 Ўзбекистон – Қозоғистон

20 август, якшанба
16:30 Ўзбекистон – Қирғизистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!