Уч нафар боксчимиз профессионал фаолиятини бошлайди

2121

Уч нафар боксчимиз профессионал фаолиятини бошлайди

12 декабрь куни уч нафар профессионал боксчимиз дебют жангларини ўтказади. Шулардан икки нафари Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги “Дом печати” клубида рингга кўтарилади.

Унда Равшанбек Умрзоқов россиялик 29 ёшли Евгеней Смелов (3-4-0, КО2) билан куч синашса, яна бир ҳамюртимиз Қобилжон Ҳосилов профессионал карьерасини арманистонлик Карен Маргарянга (1-0-0) қарши жанг билан бошлайди.

Шунингдек, Равшан Эргашев илк жангини қозоғистонлик Рустам Сваевга (1-0-0) қарши ўтказади.

Бундан ташқари ўтган йили ёзда профессионал фаолияти бошлаган ҳамюртимиз Шаробиддин Жўрахонов (2-3-0, КО2) олтинчи жангида россиялик Владислав Кросношейн (2-0, КО1) билан куч синашади.

Ҳамюртиларимиз иштирокидаги бу қарама-қаршиликлар Екатеринбургда ташкил этилади. Барча боксчиларимизга омад тилаймиз.