Учта клуб талашган футболчи "Челси"ни танлади

27 март,2017, 09:20 659

Учта клуб талашган футболчи

 

Италия чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган "Лацио" ҳимоячиси Стефан де Врей ёзда Лондонга кўчиб ўтадиган бўлди.

25 ёшли футболчига "Эвертон", "Интер" ва "Челси" каби гранд клублар даъвогарлик қилаётган эди.

Стефан де Врейнинг ўзи "Челси" таклифини қабул қилди. Унинг трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилмоқда.

SPORTS.uz