"Уэска" ўз тарихида илк бор Ла Лигада ўйнайдиган бўлди

«Уэска» клуби кеча Сегунданинг 40-тури доирасида «Луго»ни (2:0) мағлубиятга учратди ва ўзи учун Ла Лига йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Ҳисобида 75 очкоси бор арагоналиклар энди иккинчи ўринда пастга тушиб кетишмайди. Қайд этиш лозимки 1960 йилда ташкил топган «Уэски»  клубининг шу кунга қадар энг яхши натижаси 2016/17 йилги мавсумда Сегундада 6-ўрин бўлган эди.

Маълумот учун, Ла Лигада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи иккинчи йўлланмага мавсум якунланишига икки тур қолганида «Райо Вальекано» (73 очка) ва Хихоннинг «Спортинг» (68) клублари даъвогарлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!