Уэсли Снейдер “Бейжинг Гуан”да Егор Кримецнинг жамоадошига айланиши мумкин
Туркиянинг “Галатасарой” клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Хитой матбуоти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Бейжинг Гуан” клуби голландиялик хавбекка қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, хитойликлар Снейдерни ўз таркибларига қўшиб олиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Яқин кунларда осиёликлар “Галатасарой”га таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Бейжинг Гуан"да миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб боради. Қолаверса, Игорь Сергеев ҳам ярим мавсум шу жамоа шарафини ҳимоя қилди.
Фикрлар