Уэйн Руни бугун майдонга тушиши кутилмоқда

20 апрель, 09:28 350

Уэйн Руни бугун майдонга тушиши кутилмоқда

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси сардори, ҳужумчи Уэйн Руни жароҳатидан фориғ бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

“Қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо англиялик ҳужумчининг “Андерлехт”га қарши кечадиган Европа лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, сариқ карточкалари туфайли “МЮ” сафида Эрик Байи, Андер Эррера ва Генрих Мхитарян ўйини қўйиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, “Андерлехт” ва “МЮ” ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.