Уэйн қуйи лигада тўп суришни маъқул кўрди

Англия премьер-лигасида сўнгги поғонани эгаллаб турган “Суонси Сити” тез орада етакчи футболчисидан айриладиган кўринади.

Тажрибали ярим ҳимоячи Уэйн Раутледж жамоани тарк этиб, қуйи лигада ўйнаётган “Бирмингем” жамоасига қўшилишга ҳаракат қилмоқда.

Уэйн Раутледж “Суонси Сити” таркибида жами 18 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!