Угу Алмейда: Шубҳасиз, "Олтин тўп"ни Роналду олади

Португалия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Угу Алмейда бу сафарги “Олтин тўп” совринини ҳам Криштиану Роналду олишига шубҳа қилмаяпти.

“Олтин тўп”ни Криштиану олади. Роналду Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва ҳал қилувчи баҳсларда кўплаб голлар киритди. Яна нима керак? Мен унинг совринни қўлга киритишига заррача шубҳа ҳам қилмайман.

Ҳозир барча Роналдуни “синди” деб ўйламоқда, бироқ у рекорд ўрнатишда давом этмоқда. Криштиану бу – машина”, - дейди Алмейда Omnisport нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумчи айни дамда Грециянинг АЕК клубида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!