Уимблдон. 1/8 финалга чиққан барча теннисчилар номи маълум бўлди

Кеча “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида учинчи давра ўйинлари якунига етди.

Соврин жамғармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги мусобақаси учинчи даврасида бўлиб ўтган 16 та баҳснинг бирортасида сенсацион натижа қайд этилмади.

Қуйида кеча бўлиб ўтган ўйинлар ва уларда қайд этилган натижалар билан таништирамиз.


Милош Раонич (Канада) – Альберт Рамос-Винолас (Испания) 7:6 6:4 7:5

Александр Зверев (Германия) – Себастьян Офнер (Австрия) 6:4 6:4 6:2

 Григор Димитров (Болгария) – Дуди Села (Исрраол) 6:1 6:1 0:0 Rt

Роджер Федерер (Швейцария) – Миша Зверев (Германия) 7:6 6:4 6:4

Доминик Тим (Австрия) – Джаред Дональдсон (АҚШ) 7:5 6:4 6:2

Томаш Бердых (Чехия) – Давид Феррер (Испания) 6:3 6:4 6:3

Адриан Маннарино (Франция) – Гаэль Монфис (Франция) 7:6 4:6 5:7 6:3 6:2

 Новак Джокович (Сербия) – Эрнест Гулбис (Латвия) 6:4 6:1 7:6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!