Уимблдон. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳам финалчилар номи маълум бўлди

Бугун “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳам финалчилар номи маълум бўлди.

Соврин жамғармаси 31 600 00 фунтни ташкил этувчи финалига хорватиялик Марен Чилич хамда швейцариялик Роджер Федерерлар етиб келишди.

Чилич финал учун курашда Новак Жоковични турнирдан чиқариб юборган Сэм Куэррини мағлуб этиб, ўз фаолиятида илк бор “дубулға”лар финалига чиққан бўлса, Федерер чехиялик Томаш Бердыхдан устун келди.

Уимблдон. Ярим финал

Марин Чилич (Хорватия) – Сэм Куэрри (АҚШ) 6:7 6:4 7:6 7:5

Роджер Федерер (Швейцария) – Томаш Бердых (Чехия) 7:6 7:6 6:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!