Уимблдон. Финалчилар номи маълум бўлди

Бугун “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида тўртинчи ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Соврин жамғармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг аёллар ўртасидаги мусобақаси финалига чиқиш учун Винус Уильямс Йоханна Конта билан, Гарбинье Мугуруса эса Магдалена Рибариковага қарши кортга чиқди.

37 ёшли Винус 1 соат 13 дақиқа давом этган баҳсда мезбон теннисчиси Йоханна Контани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди.

Испаниялик Гарбинье Мугуруса эса финал учун словакиялик Магдалена Рибариковага қарши баҳс юритди ва 1 соат 4 дақиқа ичида 6:1, 6:1 ҳисобидаго ғалабани расмийлаштирди хамда финалга йўл олди.

Финал ўйини 15 июль куни Тошкент вақти билан 18.00 да Лондондаги “Уимблдон Марказий” кортида бўлиб ўтади.

Уимблдон. Аёллар. Ярим финал

Винус Уильямс (АҚШ) – Йоханна Конта (Буюк Британия) 6:4 6:2

Гарбинье Мугуруса (Испания) – Магдалена Рыбарикова (Словакия) 6:1 6:1.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!