Уимблдон. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси учун турнир якунланди

12 июль, 20:03 255

Уимблдон. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси учун турнир якунланди

“Катта дубулға” туркумидан ўрин олган Уимблдон турнири ўзининг айни қизғин палласига кирди. Бугун соврин жамғрармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги мусобақасида чорак  финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Уимблдон. Чорак финалга чиққан 7 та теннисчи номи маълум бўлди 

Ҳозиргина якунига етган баҳсда жаҳоннинг биринчи ракеткаси Энди Маррей(Буюк Британия) АTP рейтингида 28-поғонда бораётган Сэм Куэрри(АҚШ)га имкониятни бой берди. 2 соат 46 дақиқа давом этган баҳсда турнирнинг амалдаги ғолиби 6:3, 4:6, 7:6, 1:6, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

Энди ақшлик теннисчи ярим финалда Жиль Мюллер(Люксембург) – Марен Чилич(Хорватия) жуфтлигида ғалаба қозонган теннисчи билан тўқнаш келади.

Қизиғи, аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳам WTA рейтингида етакчилик қилаётган Анжелика Кербер учинчи даврадаёқ турнирни тарк этган эди.

Уимблдон. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси турнирни тарк этди

Уимблдон. Чорак финал

Сэм Куэрри (АҚШ) – Энди Маррей (Буюк Британия) 3:6, 6:4, 6:7, 6:1, 6:1.