Ука, бу ерни Хитой дейишади…

27 март, 00:26 818

Ука, бу ерни Хитой дейишади…

Хитой жамоалари илгари гигант трансферлар ва катта маошлар билан омма эътиборига тушган бўлсалар, бугунги кунда футболчиларнинг антиқа хатти-ҳаракатлари сабаб, тилларда “достон” бўлмоқда.

>>Хитойликлар фақат легионерлар учун пул сарф этишмайди

>>Буффоннинг 1000 та ўйини рақамларда

>>Гол уришни “Чичарито”дан ўрганинг ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

 

“Шанхай Шеньхуа” клуби ярим ҳимоячи Цинь Шэнни Аксель Вицелга нисбатан қилган қўполлиги учун ярим йилга дисквалификация қилинган эди.

>>Ўзбекистон – Қатар учрашувига оид фактлар ва статистикалар

Биз айтмоқчи бўлган ҳодиса ҳам айнан ушбу жамоа билан боғлиқ. “Тяньцзинь Цюаньцзянь”га қарши ўйиннинг 89-дақиқасида Алeшандре Пато пеналтидан гол ура олмаганидан сўнг унинг рақиби Шэн Сунь Шилин унга бош бармоғини кўрсатиб(кўпчилигимиз “лайк” белгиси сифатида ҳам биламиз, муаллиф) ўтади.

>>Футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган 18 футболчи

Бу ҳолат кимлар учундир, оддий ҳол кўринсада, Хитойда бундай хатт-ҳаракат учун икки ўйинли дисквалификация хамда 1,5 минг евролик жарима солишар экан.

Бундан аввал, “Гуанжоу Эвергранд” мураббийи Луис Фелипе Сколари лига раҳбариятини танқид қилгани учун ҳам дисквалификацияга учраган эди.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади