Украиналик дарвозабон “Интер”га ўтиши мумкин

 

Украина терма жамоаси ва “Заря” клуби дарвозабони Андрей Лунин тез орада Миланнинг “Интер” клубига ўтади. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, трансфер қиймати 6 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи ёзда “Интер” сафини тўлдириши кутилмоқда. Бироқ миланликлар посбонни Италия клубларидан бирига ижарага бермоқчи.

Айтилишича, 19 ёшли дарвозабонга “Ювентус” ва “Арсенал” қизиқиш билдирганди. Лекин украиналик айнан “Интер”ни танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!