Украиналик мураббий “Ал-Ахли”да қанча маош олиши маълум бўлди

Саудия Арабистонининг “Ал-Ахли” жамоаси украиналик Сергей Ребровни мураббий этиб тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Ар-Риёд клубининг твиттердаги саҳифасида маълум қилинишича, украиналик мутахассис йилига 2,4 млн еврога яқин маош олади.

У Саудия Арабистони жамоасида 1 июльдан ишга киришади.

Қайд этиш жоиз, Ребров Киевнинг “Динамо” клубида йилига 1,5 млн евро маош олар эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!