Украиналик теннисчи ғалаба учун ҳамюртимизга имкон қолдирмади

27 май,2017, 19:01 356

Украиналик теннисчи ғалаба учун ҳамюртимизга имкон қолдирмади

Бугун  Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган “Bishkek open-1”  халқаро турнирининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди. Қизлар ўртасидаги финал ўйинида ҳамюртимиз Милана Масленкова Украина вакили Екатерина Дмитриченко билан куч синашди.

Биринчи сетдаёқ 4-6 ҳисоб билан  Дмитриченко ўйинни ўз фойдасига бошлаб берди. Иккинчи сетда Масленкова 6-4 натижа билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳал қилувчи сетда эса украиналик теннисчи 5-7 ҳисоби билан ўйинни ўз фойдасига ҳал этди.

Якуний натижаларга кўра, турнир биринчилиги Екатерина Дмитреченкога насиб қилди. Милана Масленкова эса иккинчи ўрин билан кифояланди.

Саодат Абдураҳмонова

Ўхшаш хабарлар