Улье: Португалияда Роналду бор. Мана фарқ нимада!

13 июнь,2017, 23:43 454

Улье: Португалияда Роналду бор. Мана фарқ нимада!

Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Жерар Улье Франция ва Англия термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан инглизларнинг ёш иқтидорли футболчиси Деле Аллини мақтаб ўтди.

“Бир нимани ютиш учун, бизга сифатли жамоа ва ажойиб футболчи керак. Францияда бундай илгари Зидан бор эди. Унинг давридан бери жамоа ҳеч нима ютмади. Ўтган ёзда Димитри Пайе ҳам анча яхши ўйнади. Аммо бу кам. Балки, келажакда Гризманн шундай футболчи бўла олар.

Португалия яхши ташкил этилган жамоа. Уларда яхши мураббий бор ва Роналду бор. Мана фарқ қайерда. Хаттоки, ЕЧЛ финалида кимлар ғолиб бўлди? Роналдуси бор жамоа. Футбол – жамоавий спорт тури. Бироқ индивидуал сифатлар ҳам катта роль ўйнайди.

Англияда эса Деле Алли шундай топ футболчи бўлиши мумкин. У ёш. Шу билан бирга ўзига хосдир. Англия тўғри йўлдан кетмоқда” – деб айтиб ўтди Улье.

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.