Ули Штилике: Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2-ўрин учун курашади

14 ноябрь,2016, 13:30 761

Ули Штилике: Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2-ўрин учун курашади

Хабарингиз бор, эртага Жанубий Корея – Ўзбекистон баҳси ўтказилади. Бугун томонлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мезбонлар устози Ули Штилике иштирок этди. 


- Ўзбекистонга қарши ўйин жуда муҳим. Чунки бу босқичда Ўзбекистон ва Жанубий Корея асосий рақиблар. Эртанги баҳс орқали Ўзбекистон очколарини кўпайтириб, олдинга ўтиб олишга уринади. Биз ҳам 2-ўрин учун курашамиз. Бу ўйин кўп нарсани ҳал қилиб беради. Ўзбекистон Иорданияга қарши яхши ўйин кўрсатди. Улар ҳимоявий ўйинни яхши олиб боришмоқда. Фақатгина Эронга қарши учрашувда жаримадан гол ўтказиб юборишди. Агар бизнинг Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳужумкор ўйин кўрсатишимизни истасангиз, Канадаги қарши ўйинни кўриб чиқинг. Унда жамоавий ўйин яхши бўлди. Ҳужумда барча футболчилар иштирок этишади. Босимда ҳам. Ҳимоя эса яхши шаклланган. 
Бу катта ўйин. Психологик назорат жуда муҳим. Канадага қарши учрашув биз учун жуда зарур эди. Мен бу беллашувни ўз футболчиларим билан муҳокама қилдим. Қолаверса, Ўзбекистонга қарши беллашувда футболчиларнинг маҳорати ҳам жуда муҳим ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.