Улуғбек Бақоев: Футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” (2:2) ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Гарчи қайд этилган дурангдан сўнг Бақоевнинг кайфияти кескин тушиб кетган бўлсада, «Бухоро» устози журналистлар саволларига ҳамин қадар жавоб бериб ўтди. Бу ҳақда "Бухоро" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Футболчиларим , “Бухоро”нинг ашаддий мухлисларига, умуман барча-барчаларига раҳмат дейман. Бугунги ўйинда улар нимага қодир бўлишса ҳаммасини кўрсатишга эришди. Шогирдларим ажойиб ўйин намойиш этди. Ўйинчиларимиз билан доимо фахрланаман. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Ҳакамлар харакати бўйича ҳар сафар айтганимдек, уларнинг ишини баҳолаб борквчи ўз назоратчилари бор. Мен фақат ўз жамоам ўйинчиларини гапиришим мумкин холос. Шуни айтиб ўтишим жоизки, жамоамиз ҳар қандай холатда бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишга тайёр", - деди Улуғбек Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!