Улуғбек Бақоев ҳужумчилар борасида таваккал қилмоқда

31 май, 13:12 292

Улуғбек Бақоев ҳужумчилар борасида таваккал қилмоқда

 

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида “Сўғдиёна” “Бухоро”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради (0:3).

Биринчи ўйинда 1:1 натижа қайд этилганди. Ушбу баҳсдан сўнг меҳмонлар мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда “Сўғдиёна” матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Уйдаги дурангдан сўнг биз бугунги ўйинда уч нафар хужумчи билан ўйинни бошладик. Биз таваккал қилган эдик ва муҳими натижага эришдик. Кейинги босқичдамиз бу учун хурсандмиз. Кейинги босқичда “Локомотив” билан баҳс олиб боришимиз мумкин. Бу жамоани яхши томондан биламиз ва кейинги босқич ўйинига яқин бу жамоага қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз, – дейди Бақоев.