Улуғбек Ҳақбердиев дебют жангида кучли рақибни енгди

 

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Улуғбек Ҳақбериев профессионал боксчилик фаолиятини бошлади.

Ҳаваскорлар боксида бой тажриба тўплаган ҳамюртимиз профессионал рингдаги дастлабки жангини Россиянинг Краснодар ўлказида ташкил этилган бокс кечасида ўтказди.

Улуғбек Ҳақберидиев дебют жангини ўзидан анча тажрибали бўлган мезбонлар вакили Карен Аветисянга қарши ўтказди. Карен профессионал боксчилик фаолиятини 2006 йилда бошлаган бўлиб, шу кунгача 27 та жангда рингга чиққан эди.

Ўзбекистонлик боксчи тажрибали рақибига қарши олти раунд жанг ўтказди. Учрашув якунида зарбалар ҳисоб-китобини олиб борган ҳакамлар бир овозда Улуғбек Ҳақбердиевнинг ғалабасини эълон қилишди.

Ulugbek Haqberdiyev

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз ўтган йили "Uzbek Tigers" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

SPORTS.uz ахборот портали профессионал рингдаги фаолиятини бошлаган боксчимизга фаолиятида омад ва ғалабалар тилайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!