Умар Эшмуродов: Олий Лигада жанговорлик кучайган

14 май, 14:01 185

Ўхшаш хабарлар

Умар Эшмуродов: Олий Лигада жанговорлик кучайган

“Шўртан” жамоаси “Бунёдкор” клуби устидан кичик ҳисобда устунликга эришиб, ўз майдонида муҳим уч очкони қулга киритишди.  SPORTS.uz интернет ахборот портали мухбири Фахриддин Чориев  мазкур учрашувдаги  ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи “оқ бўрилар” марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов  билан қисқа суҳбат уюштирди.

- Умар бугунги ғалаба  билан табриклайман!

- Раҳмат.

- Бугунги учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Нима десам экан? Ўйин оғир кечди,  “Бунёдкор” жамоаси бутун ўйин давомида ташабусни ўз қулларида ушлаб туришди.  Бизнинг  жарима майдончамиз атрофида  бир неча хавфли вазиятлар содир этишди. Ҳимоядаги бехато ҳаракатларимиз эвазига жамоа рақибнинг  хавфли кўринишдаги қарши ҳужумларини бартараф этишди.

- Учрашувдан олдиндан бош мураббий томонидан  қандай вазифа қўйилган эди?

Рақибнинг ҳатоларидан умумли фойдаланиб, қарши ҳужум тактикасини амалга ошириш ва ҳимояда имкон қадар, тартибли ҳаракат қилиш эди.

- Ихтиёр Каримов ўз шогирдларидан нимани талаб қилади?

Ишлашимиз ва ундан роҳатланишимизни.

- Майдонда қайси жамоадошингиз билан яхши чиқишаяпсиз?

Намаганлик  тажрибали марказий  ҳимоячи Обид Жўрабоев  билан ҳамкорлигимиз ёмон чиқмаяпти, менимча.  Зеро, у билан битта қанотда тўп сурамиз ва кўпинча рақиб ҳужумларини бартараф этишда бир-биримизни тез тушунамиз. Майдон ташқарисида эса,                  Жамол Отақулов, Олим Каримов, Отабек Нарзуллаев,  Сирож Ҳамроев, Ғулом Раҳмонов, Маьруфхон Муродовлар билан муносабатим аъло даражада. Улар билан турли мавзуларда суҳбатлашамиз, баҳслашамиз, ҳазиллашиб турамиз. Умуман олганда, жамоамиз аҳил-иноқ. Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашганмиз.

 - Миллий чемпионатимиз бу йилги манзараси хусусида нима дейсиз?   

- Учрашувларда жанговарлик ошганлиги сезилиб турибди,томошабоплик даражаси чакки эмас. Тўғри, “Локомотив”, “Насаф” клубларининг имкониятлари нисбатан баланд эканлигини рад этиб бўлмайди. Лекин қолганлар ҳам у қадар орқада эмаслар. Ҳар бир клуб ҳоҳ ўз майдони, ҳоҳ  сафарда бўлсин, рақибга жиддий кураш  таклиф этяпти. Бир сўз билан айтганда, бу йилги ўйинлар чемпионатимиз савияси анча ошганлигидаан далолат бермоқда.

- Кейинги  тур баҳсларда ҳам жамоа зафарли юришларида давом эттиришига тилакдошмиз.

- Раҳмат!

Эслатиб ўтамиз,  ўтган мавсум сафар учрашувда футболчи  “Бунёдкор” жамоасига тўп киритган эди.  Ушбу баҳсда “Шўртан” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубият аламини тортганди.

Фахриддин Чориев суҳбатлашди