Умаржон Тўхтасинов: Мен Қирғизистон чемпиони таркибига қўшилганимдан хурсандман

9 апрель,2017, 12:54 670

Умаржон Тўхтасинов: Мен Қирғизистон чемпиони таркибига қўшилганимдан хурсандман

  

Ўтган мавсумда биринчи лиганинг етакчи клубидан бири “Норин” таркибида харакат қилган хужумчи тўпурар  бўлган Умаржон Тўхтасинов янги мавсумда Қирғизистоннинг “Олой” жамоасида янги мавсумни бошлади. Қирғизистон олий лигаси 8 апрелдан старт олди.

- Мен “Олой” жамоасига қўшилганимдан хурсандман. Бу ерда шароитлар яхши. Жамоа раҳбарлари томонидан менга вазифалар юклатилган. Насиб қилса, албатта, ўз ўйинларим билан уларнинг севимли футболчисига айланаман. Ўзбекистондаги мухлисларимга эса раҳмат айтаман. Улар тинмай қўнғироқ қилиб туришади. Мен уларни албатта ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди Тўхтасинов.

Маълумот ўрнида, “Олой” ўтган мавсум Қирғизистон чемпионига айланган.