Умеджон Шарипов тўлиқ ҳаракат қилган баҳсда Тожикистон дурангга эришди (Фото)

24 март, 14:47 480

Умеджон Шарипов тўлиқ ҳаракат қилган баҳсда Тожикистон дурангга эришди (Фото)

 

Кеча Баҳрайннинг Миянма шаҳрида “Баҳрайн” ва «Тожикистон» миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Қўшниларимиз сафида «Машъал» жамоаси аъзоси Умеджон Шарипов ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Беллашувда дастлаб тожикистонликлар Искандар Жалиловнинг 4-дақиқада киритган голи эвазига олдинга чиқиб олишди.

Ўйин борасида майдон эгаларидан ҳар томонлама устунликка эришган Тожикистон терма жамоаси ҳакам томонидан қўшиб берилган 3 дақиқада хатоликка йўл қўйди ва Комил Ал-Асвад ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди. Муборакликлар футболчиси Умиджон Шариповга Тожикистон терма жамоаси бош мураббийси Ҳаким Фузайилов тўлиқ ишонч билдирмоқда.