Умид Рустамов ва Давид Рибакони жангидан фоторепортаж

  Кечанинг навбатдаги жангида ҳамюртимиз Умид Рустамов профессионал рингдаги тўртинчи жангини грузиялик Давид Рибаконига қарши ўтказди. Бу боксчи бугунга қадар 43 та жанг ўтказиб, 18 ғалаба, 9 мағлубият ва 5 дуранг қайд этган эди.

  10 раунд қилиб белгиланган тўқнашувни ҳар икки боксчи эҳтиёткорлик билан бошлади, бироқ иккинчи раундда Умид фаолликни оширди.

  Учинчи раундга келиб, Умид рақибини нокдаунга учратди! Давидга алам қилди чамаси, жангни давом эттириш истагини билдирди. Аммо рингдаги кейинги лаҳзалар грузиялик боксчига омад олиб келолмади. Кескин зарбалар остида қолиб кетган Давид рингга қулади. Нокаут!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!