Умида Абдуллаева финалда сараланган спортчига қарши даянга чиқади

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг 6-куни дастуридан ўрин олган таэквондо баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

Аёллар ўртасида -62 кг вазнда даянга чиққан ҳамюртимиз Умида Абдуллаева ярим финалда марокашлик Скуёна Эл Аунини мағлуб этиб финал босқичига йул олди.

Энди ҳал қилувчи баҳсда вакиламизга туркиялик сараланган спортчи Ирем Яман рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!