Умида Абдуллаева сараланган спортчига имкониятни бой берди

18 май, 20:29 192

Умида Абдуллаева сараланган спортчига имкониятни бой берди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг 6-куни дастуридан ўрин олган таэквондо баҳслари ҳамюртларимиз томонидан навбатдаги медаль қўлга киритилди.

Аёллар ўртасида -62 кг вазн тоифасида финал босқичида туркиялик  Ирем Яманга қарши даянга чиққан ҳамюртимиз Умида Абдуллаева рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.

Қайд этиш лозим, олдинги босқичларда вакиламиз ярим финалда марокашлик Скуёна Эл Аунини мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритганди.