Умиджон барибир шоҳсупани забт этди

CHERY AUTO

Эркин кураш бўйича Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида 86 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Умиджон Исманов бронза медалга сазовор бўлди.

Tecno
 

Истеъдодли полвонимиз дастлабки икки учрашувда камбоджалик Виту Хенг, Хитой Тайпейи вакили Шао-Вен Вангни мағлубиятга учратган бўлса-да, ярим финалда қозоғистонлик Азамат Даулетбековга бир очко фарқи билан ютқазиб қўйганди.

Умиджон Исманов бронза медаль учун бўладиган баҳсда туркманистонлик Ашот Машурян билан беллашди. Учрашувда 6:1 ҳисобида зафар қучган ҳамюртимиз терма жамоамиз ҳисобига бронза медаль қўшди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!