Унаи Эмери: Бизга Тиаго Мотта каби ҳақиқий 6-рақам етишмаяпти

ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери қишги транфер бозорида қандай мақсадларни ўз олдига қўйганини айтиб ўтди.

- Бизга Тиаго Мотта каби ҳақиқий 6-рақам етишмаяпти. Ўйлашимча биз худди шу рольни эплай оладиган футболчи қидиришимиз керак. Аммо шуни таъкидлашим лозимки, ушбу позициада Жовани Ло Чельсо  ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпти.

Чоршанба куни бўлиб ўтадиган учрашувда Дани Алвес иштирок этмайди, бу эса Мёнье ўзини кўрсатиши учун жуда яхши имконият. Аввалроқ жамоада кимдир қўпроқ ўйнаши, қимдир эса камроқ майдонга тушиши ҳақида айтиб ўтгандим, бу рольлар мавсум давомида ўзгариши мумкин.

Мен Мёньенинг ривожланишидан кўнглим тўқ, майдонда Алвес ва Мёнье ўртасида ўнг қанот ҳимоячи ролини олиб бориш учун катта рақобат бор, шу боис улар ҳамма вақт таёр бўлишлари керак, - дея Эмерининг сўзларини келтиради goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!