Унаи Эмери ПСЖдан кетмайди

22 апрель, 11:50 221

Унаи Эмери ПСЖдан кетмайди


ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери янги мавсумдан “Рома”ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, парижликлар раҳбарияти унга ишонч билдиришда давом этади.

Аввалроқ римликлар унга уч йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Бу ҳақда ўйламайман, чунки ПСЖ билан келаси мавсум охирига қадар шартномам бор. Раҳбарият менга яхши ва ёмон кунларда ишонч билдирди. Музокаралар бўлиб ўтди. Мен шу ерда ишлашда давом этаман. Бошқа клублар ҳақида ўйламайман, – дея Эмерининг сўзларини келтиради Marca нашри.