Унаи Эмери нимадан хафа бўлди

 

ПСЖ жамоаси устози Унаи Эмери “Тулуза”га қарши (0:0) кечган ўйиндан кейин учрашув борасида ўз фикрини билдирди.

“Яхши имкониятни қўлдан чиқардик. Футболчиларим ғалабага ҳақли эди, аммо “Лилль” билан ўйиндаги сингари рақиб яхши ҳимояланди. Ўз навбатида биз ҳам вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

Энди бор эътиборни “Марсель” билан ўйинга қаратиш лозим. Ўз ишимизни давом эттириб, чемпионликни қўлга киритишга ҳарака қиламиз”, – деди Эмери.

Маълумот учун, Франция чемпионати 26-туридан кейин ПСЖ ва “Ницца” 56 очко билан 2-ўринни бўлишиб турибди. Турнир пешқадами “Монако” ҳисобида 59 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!