“Уотфорд” Слуцкий номзодидан воз кечди(ми)?!

18 май, 09:14 202

“Уотфорд” Слуцкий номзодидан воз кечди(ми)?!

Хабарингиз бор, аввалроқ россиялик мутахассис Леонид Слуцкий Англия премьер-лигаси вакили ҳисобланган “Уотфорд” клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, The Telegraph нашрининг маълум қилишича, инглиз клуби раҳбарияти Слуцкий номзодидан воз кечган.

Айни дамда эса “Уотфорд”ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар орасида “Халл Сити”ни қишдан буён бошқариб келаётган Марку Силва кўпроқ тилга олинмоқда. Боиси, “йўлбарслар” келгуси мавсумни Чемпионшипда ўтказишади, Силва эса премьер-лигада ишламоқчи.

Аммо, The Independent нашрининг хабар беришича Слуцкий ва Реньерининг жамоага келиш эҳтимоллари  Силваникига нисбатан юқорироқ.