“Уотфорд”га янги мураббий тайинланди

27 май, 19:52 186

“Уотфорд”га янги мураббий тайинланди

Англиянинг “Уотфорд” клубига португалиялик мутахассис Марку Силва бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда лондонликларнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Силванинг сўнгги иш жойи “Халл Сити” бўлган эди. Португалиялик мутахассисни ушбу ҳафта аввалида “йўлбарслар” мураббийлигидан олишган эди.

Марку Силва “Халл Сити”ни январ ойида қабул қилиб олган эди. Унинг бошқарувида жамоа АПЛда 18 ўйин ўтказди 6 бор ғалаба қозонди. “Йўлбарслар” унинг қўл остида 3 бор рақиблар билан муроса кўчасини танлаган ва 9 ўйинда имкониятни бой берган ва жамоа Премьер лигани тарк этган.