Urugvay - Saudiya Arabistoni o‘yinida ishlaydigan hakamlar nomi ma’lum bo‘ldi
ФИФА ЖЧ-2018 "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уругвай ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар номини маълум қилди.
Унга кўра, Ростов-на-Дону шаҳридаги "Ростов-Арена"да кечадиган беллашувни франциялик Клемен Тюрпен бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Кирил Григоре ҳамда Николас Данослар ёрдамлашади.
Тўртинчи ҳакам эса Панамадан - Жон Питти. Унга ҳамюрти Габриэль Виктория қарашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20.00 да старт олади.



Fikrlar