Уругвай Ўзбекистон билан ўйин олдидан Уэльсни мағлуб этди

Бугун China Cup турнирига якун ясалди. 3-ўрин учун кечган баҳсда мезбонла - Хитой терма жамоаси Чехияга қарши баҳс олиб борди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Финалда эса Уэльс ва Уругвай термалари рўбаро келишди. Мазкур беллашувнинг 49-дақиқасида Эдинсон Кавани томонидан киритилган ягона гол океан орти вакилларига ғалаба келтирди ва Оскар Табарес шогирдлари турнир ғолибига айландилар.

Уругвай терма жамоаси ўзларининг келгуси ўйинларини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказишади. Ушбу ўйин 8 июнь санасида ўтиши режалаштирилган.

China Cup. 3-ўрин учун ўйин

Хитой - Чехия 1:4 (1:0, 0:4)

Голлар: Фан Хиадонг (5) - Калас (58), Шик (59), Крменчик (62), Кадерабек (78)

Финал

Уэльс - Уругвай 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: Эдинсон Кавани (49)

Уэльс: Хеннеси, Гантер, Бен Дэвис, Честер, Уильямс, Аллен, Кинг, Воукс, Бэйл, Жон, Уилсон.

Уругвай: Муслера, Хименес, Годин, Варела, Бентанкур, Родригес, Нандес, Суарес, Веччино, Лахалт, Кавани.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!