Уругвай қай тариқа Уэльсни таслим этди? (видео)
Аввал хабар берганимиздек кеча Хитойда ташкиллаштирилган China Cup турнири ўз якунига етди.
Мусобақа финалида Уэльс ва Уругвай термалари рўбаро келишди. Мазкур беллашувнинг 49-дақиқасида Эдинсон Кавани томонидан киритилган ягона гол океан орти вакилларига ғалаба келтирди ва Оскар Табарес шогирдлари турнир ғолибига айланишди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:
Эслатиб ўтиш лозимки, Уругвай терма жамоаси 8 июнь санасида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Фикрлар