Ушу бўйича Марказий Осиё чемпионати якунланди

27 декабрь, 15:31 465

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида ушу бўйича Марказий Осиё чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан келган 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган ушбу мусобақада Фарҳод Файзуллаев, Беҳруз Расулов, Шохруҳ Исломов, Жалолхон Маматов, Жамшид Сайфуддинов, Сабина Жўраева, Севара Тўхтаевалар олтин медални қўлга киртишди.

Шунингдек, умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ва Қирғизистон вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.