Усмон "Барселона", "МЮ" ва "Бавария"га нега ўтмади?

 

Кўплаб гранд клублар томонидан қизиқиш билдирилаётган франциялик ёш ҳужумчи Усмон Дембеле мавсум бошланиши арафасида "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" таклифига рад жавоб берганини изоҳлади.

- Мен "Боруссия"ни ўйин амалиётига эга бўлиш учун танлаганимни тан оламан, - деди Усмон Дембеле. - Дортмунд клуби раҳбарлари менга ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонга тушишимни кафолатлашди. Бу жамоани танлаганимдан афсусланмайман.

Жорий мавсумда Усмон Дембеле Бундеслигада 19 та учрашувда майдонга тушди, тўртта гол урди ва саккизта голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!