Усмон Тошев: "Андижон"нинг таклифини хурсандчилик билан қабул қилдим

13 июнь,2017, 14:10 414

Усмон Тошев:

 

Аввал хабар берганимиздек, Усмон Тошев расман «Андижон» устозига айланди. Таништирув маросимида Усмон Қудратовичга сўз берилгач, мутахассис шундай деди:

- Аввало раҳбариятга таклиф билан чиқишгани учун миннатдорчилик изҳор этмоқчиман. Уларнинг таклифини хурсандчилик билан қабул қилдим. Чунки анча вақт ушбу соҳада ишламай келаётгандим. Яна мураббий сифатида ишлаш насиб этаётгани менга қўшимча куч бағишлади. Ишга жуда чанқоқман ҳозир. Бу йил «Андижон»ни олдига қўйилган вазифа элитага қайтиш эканлиги барчага маълум. Мақсадга эришиш осон бўлмайди. Лекин уддалашга бор кучимиз билан харакат қиламиз. Жамоа ўйини ёзилган дискларни кўриб чиқдим. Футболчиларнинг савияси паст деб бўлмайди. Ҳамма бирлашиши керак. Мухлислардан ҳам қўллаб-қувватлашишларини хоҳлардим. Бу ерни ишқибозларини жуда яхши биламан. Талабчанлиги билан ажралиб туришади. Футболчилар эса иш жараёнида яқиндан танишиб борамиз, - дейди Тошев.

Манба "Андижон" матбуот хизмати