Усмон Тошев: Бугунги учрашув менга ёқмади

Биринчи лига 17-туридан ўрин олган "Андижон"-"Янгиер" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Усмон Тошев журналистлар саволларига жавоб қайтарди: 

- Бугунги учрашув менда яхши таассурот қолдирмади. Майдонга тушган йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишмоқда. Улар бугун сал хаяжон билан тўп сурди деб ўйлаб қолдим. Аввалги "Истиқлол" га қарши учрашувда эркин ҳаракат қилишган эди. Биз химоядан ярим химояга яхши ўтаяпмиз. Аммо ярим химоядан хужумга ўтишда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Хозир бизни асосий ўйинчиларимиз дисвалификациялар билан ўйинларни ўтказиб юборишяпти. Яна 4 та ўйинчимизда сариқ карточкалар борлиги сабабли сал эхтиёткор бўлиб ўйнашмоқда. Шогирдларим машғулотларда яхши ҳаракат қилишмоқда. Аммо ўйинга келганда бироз омадимиз келмаяпти. 

Комилжон Икромов ёзиб олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!