Uzbek Tigers - China Dragons қарама-қаршилиги Осиё чемпионатида давом эттирилади

3 май,2017, 21:46 2181

Uzbek Tigers - China Dragons қарама-қаршилиги Осиё чемпионатида давом эттирилади

Бокс бўйича Осиё чемпионатида ўзининг кучли зарбалари билан рақибларини қийин аҳволга солиб қўяётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг ярим финалдаги рақиби номи маълум бўлди.

Бироз аввал 81 кг вазн тоифасида якунига етган чорак финал баҳсида Хитой жамоаси вакили Жябин Ҳуан малайзиялик Адли Ҳафидиз Моҳдга қарши рингга кўтарилди. Жанг якунига қадар устунликни ўз қўлида ушлаб турган Чин юртидан ташриф буюрган боксчи якунда очколар ҳисобига ғалабани қўлга киритди.

Ярим финалда Бектемир Мелиқўзиев айнан ушбу боксчига қарши жанг қилади. Ушбу баҳс 5 май санасининг кечки дастурларида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, ушбу боксчилар 18 март куни “World Series of Boxing”нинг C гуруҳидан ўрин олган бокс кечасида рингга чиқишган эди. “Uzbek Tigers” шарафини ҳимоя қилган Бектемир Мелиқўзиев Жябин Хуанни нокаутга учратган ҳолда ўз жамоасига ғалаба тақдим этди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.