"Uzbek Tigers": Бугун боксчилар торозига чиқади

20 апрель,2017, 07:40 1603

 

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида "Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳидаги сўнгги учрашувини сафарда "Patriot boxing team" жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 21 апрель куни бўлади.

Бугун "Uzbek Tigers" ва "Patriot boxing team" жамоалари аъзолари иккита расмий тадбир - вазн ўлчаш маросими ва матбуот анжуманида иштирок этади.

Пермь шаҳри мезбонлик қиладиган мусобақада қуйидаги жанглар ташкил этилади:

52 килограмм

Аброржон Қодиров - Вячеслав Ташкараков

60 килограмм

Улуғбек Дўсмуродов - Константин Богомазов

69 килограмм

Одилжон Аслонов - Артём Зайцев

81 килограмм

Мадиёр Саидраҳимов - Павел Пилягин

+91 килограмм

Мирзобек Ҳасанов - Артём Сутленков

Учрашувга оид қизиқарли маълумотлар, тафсилотлар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.