“Uzbek Tigers” аъзоси ва Рио-2016 ғолиби Ўзбекистон чемпионатини ғалаба билан бошлади

  • 26 ноябрь, 2017, 13:53
  • 0
  • Бокс

Термиз шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари давом эттирилмоқда. Бугун мусобақа доирасида 56, 60, 64, 81 ва 91 кг.гача бўлган боксчилар ўз имкониятларини синаб кўрмоқда.

Рио Олимпиадасидан сўнг деярли рингга чиқмай келаётган Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров (56 кг) илк жангни самарқандлик Самир Самиевга қарши ўтказиб, ғалаба билан якунлади ва кейинги босқичга йўл олди.

Шунингдек, “Uzbek Tigers” жамоаси аъзоси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори Абдулҳай Шораҳматов (56 кг) фарғоналик Азизбек Отажонов билан куч синашиб, рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Мусобақалар 30 ноябргача давом этади.

Мусобақа натижалари билан танишинг:
>>> Биринчи кун (24 ноябрь)
>>> Иккинчи кун (25 ноябрь)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!